Хабарингиз бор, жорий йилнинг 9 июль куни Ўзбекистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Унда мамлакатдаги мавжуд 5 та сиёсий партиядан 4 та номзод сайловчилар овози учун ўзаро беллашади.
Сайловда ғалаба қозониш учун номзодлар сайловолди дастурини ишлаб чиққан ва шу орқали мавжуд муаммоларга ечим топиб, ўз сиёсий партияси қарашларини ифодаламоқда.
Масалан Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаев яшил иқтисодиётга ўтиш ҳақида кўпроқ гапираётган бўлса, “Адолат” сотсиал-демократик партиясидан номзод Робахон Маҳмудова „ижтимоий давлат“ ва „барча учун фаровонлик таъминланган“ адолатли фуқаролик жамиятини қуришнинг социал-демократик моделини таклиф этмоқда.
Хўш, фуқароларнинг ўзи президентликка номзодлардан нимани кутяпти-ю, улардан кўпроқ қайси соҳага эътибор қаратишини сўрайди. Darakchi’uz шу мазмундаги савол билан пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига микрафон тутди. Жавоблар бир-биридан қизиқ ва турлича бўлди.






