АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистон бўйлаб бироз салқин об-ҳаво бўлади

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Андижон, Наманган, Фарғ...

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 31-36°, жанубда баъзи жойларда 40° гача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 34-36° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24-29° бўлади.

    Бошқа янгиликлар