Ижтимоий тармоқларда Андижонда миллий гвардия машинаси ЙТҲга учрагани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати маълумот берди.
Маълум қилинишича, Кеча, 3 июль куни соат 13:30ларда, Андижон шахар “Гумбаз” МФЙ, Бобуршох кўчасида, ҳайдовчи (Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходими, кичик сержант) 1992 йилда туғилган Р.И. ўзининг бошқарувидаги "Патриот" русумли автомашинасини бошқариб кетаётган вақтида, ўзи билан бир йўналишда орқадан ҳаракатланиб келаётган, 1999 йилда туғилган Б.М. ўзининг “Ласетти” русумли транспорт воситасини бошқариш давомида оралиқ масофани сақлай олмасдан “Патриот” автомашинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада ҳар иккала автомашиналар теҳник шикастланган, тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






