АсосийJamiyat

"Ўзбекнефтгаз" раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

'"Ўзбекнефтгаз" раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди'ning rasmi

Сидиқов Баҳодиржон Баҳромович — "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Баҳодиржон Сидиқов бунга қадар «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Шунингдек, Рустам Шеров «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раисининг Геология ва қазиб чиқариш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу кунга қадар у «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раисининг Қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Одил Темиров «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раисининг Қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, саноатда кооперасия алоқаларини кенгайтириш ва ахборот технологиялари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

    Бошқа янгиликлар