АсосийDunyo

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти "Вагнер"ни террорчи ташкилот деб тан олди

'Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти "Вагнер"ни террорчи ташкилот деб тан олди'ning rasmi

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) Парламент Ассамблеяси "Вагнер"ни террорчи ташкилот деб тан олган резолюцияни қабул қилди.

Ҳужжатда айтилишича, "Вагнер"чиларнинг хатти-ҳаракатлари "моҳияти ва ниятлари бўйича террористик деб тавсифланиши мумкин".

Резолюция ЕХҲТ давлатларини “Вагнер"га қарши туришда терроризмга қарши курашиш учун мўлжалланган барча воситалардан фойдаланишга чақиради.

4 июль куни Россия президенти Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлатларига қуролли исён даврида Россия конституциявий тузумини ҳимоя қилиш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирди. Унинг таъкидлашича, расмийлар ШҲТга аъзо давлатлар билан алоқаларни давом эттириш ниятида.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, “Вагнер” ҳарбий қўзғолонига уриниш пайтида Россия ҳарбийлари фуқаролар уруши бошланишини амалда тўхтатган.

Россия раҳбари, шунингдек, Россиядаги ҳарбий исённи бостиришга ҳаракат қилган беларуслик ҳамкасби Александр Лукашенкога миннатдорчилик билдирди.

    Бошқа янгиликлар