АсосийJamiyat

Урганч шаҳар собиқ ҳокими Шуҳрат Абдуллаев 3 йилга қамалди

'Урганч шаҳар собиқ ҳокими Шуҳрат Абдуллаев 3 йилга қамалди'ning rasmi

2023 йил 4 июль куни жиноят ишлари бўйича Хива туман судида 2018-2020 йиллар мобайнида Урганч шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган, судланувчи Шуҳрат Абдуллаевга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар бермоқда. 

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра Ш. А. Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йилга муайян ҳуқуқдан, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.  

Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Хоразм вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар