АсосийЖАМИЯТ

Сайлов-2023: Президентликка Экопартиядан номзоднинг сайловолди дастуридаги асосий йўналишлар сайловчиларга тушунтирилмоқда

Сурхондарё вилояти Денов туманида Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси...

Сурхондарё вилояти Денов туманида Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Хамзаевнинг ишончли вакили Иброҳим Ёқубовнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.  

Учрашувда туман тиббиёт бирлашмаси, халқ таълими бўлими ходимлари, маҳалла фаоллари, партиядан сайланган депутатлар, партия вакиллари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Таъкидланишича, номзоднинг сайловолди дастурида мамлакатимизда иқтисодиётни ислоҳ қилишга қаратилган бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилмоқда.  

Хусусан, "яшил" иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш орқали аҳолимизнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, халқимиз ва келажак авлод учун муносиб турмуш шароитларини яратиш каби вазифалар қамраб олинган.

    Бошқа янгиликлар