Пекинда ғайритабиий иссиқ ҳаво кузатилмоқда. Хитой пойтахтида об-ҳавонинг энг юқори, "қизил" даражаси эълон қилинди.
Кундузи аксарият ҳудудларда термометр кўрсаткичи Селсий бўйича 40 даражадан ошади.
Бу ёзда пойтахт метеорологлари томонидан эълон қилинган иккинчи юқори ҳарорат ҳақида огоҳлантиришдир. Нанкин ҳудудидаги об-ҳаво стансияси маълумотларига кўра, июн ойининг бошидан 5 июлгача ҳарорат 35 даража ва ундан ҳам юқори кўрсатгичга етган.
Тўрт кун давомида эса 40 даража иссиқлик кузатилди. Бу кўрсаткичлар 1951 йилда стансия ишга туширилгандан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Пекинликларга очиқ ҳавода камроқ юриш ва кўчага чиққанда зарур чораларни кўриш тавсия этилган. Прогнозларга кўра, иссиқлик тўлқини пайшанбадан жумагача давом этади.






