АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

'Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

"Ўзгидромет" маркази 7-9 июль кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари ҳақида хабар берди.

Бугун Ўзбекистон бўйича ушбу ҳафтанинг бошида республика ҳудудларида кузатилган насбатан салқин об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 31-36 даража атрофида, жанубда 40 даражагача бўлди.

Куннинг иккинчи ярмида марказий ва шарқий вилоятлар бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шанба ва якшанба кунлари республика бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди, аммо ҳудудларнинг катта қисмида июль ойи учун 33-38 даража бўлган мақбул қийматлар сақланиб туради, фақат энг чекка жанубда 39-41 даража атрофида бўлади.

Айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.

Пойтахтда бугун 7 июль куни ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 31-33 даража бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 34-37 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар