НАТО Полшага ядровий қуролдан биргаликда фойдаланиш бўйича Ядро алмашиш дастурига қўшилишга рухсат берди.
Қайд этилишича, бу мамлакатда ядро қуролини жойлаштириш имконини беради. Варшава алянс машғулотларида Ядровий режалаштириш гуруҳи аъзоси сифатида иштирок этмоқда. Бундан ташқари, НАТО иттифоқчилари 2014 йилдан бери доимий равишда режалаштириш ва стратегияни мослаштириб келмоқда, дея хабар берилмоқда.
Шу билан бирга, ИМЭМО РАН, халқаро хавфсизлик марказининг кичик илмий ходими, Халқаро алоқалар бўйича Россия кенгаши эксперти Василий Климов Польшанинг дастурга қўшилиш истиқболини ноаниқ деб атади. Унинг таъкидлашича, АҚШ ушбу масала бўйича маълумотни қандайдир тарзда изоҳлашдан бош тортмоқда.
Аввалроқ Польша бош вазири Матюш Мораветски Варшава аста-секин НАТО иттифоқдошларини мамлакатда ядро қуролини жойлаштиришга ишонтирмоқчи эканини айтганди. Унинг фикрича, буни Ядро алмашиш дастури ёрдамида амалга ошириш мумкин. У, шунингдек, Россия Беларусда ядро қуролини жойлаштирганини ҳисобга олиб, Варшава ҳам “энг юқори даражадаги хавфсизликка эга бўлишни” исташини қўшимча қилди. Шу билан бирга, Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби ушбу музокаралар бошланиши ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди.






