ЖССТ Европа минтақавий бюросининг янги ҳисоботида келтирилишича, бюрога аъзо 53 давлатда (жумладан, Марказий Осиё мамлакатларида) қайд этилаётган барча касалликларнинг қарийб 15 фоизи ушбу омил оқибатида пайдо бўляпти. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Бундан ташқари, Буюк Британиядан Хитой чегараларигача қамраб олган мазкур ҳудудда экологик муаммолар туфайли йилига 1,4 миллион инсон ҳаётдан кўз юммоқда.
Уларнинг 570 минг нафарга яқини атмосфера ифлосланиши оқибатида келиб чиқаётган хасталиклар қурбонларидир.
Қолаверса, биргина 2022 йилда Европа минтақасида кузатилган аномал иссиқ ҳарорат камида 20 минг кишининг ўлимига сабаб бўлди.
Шундан келиб чиққан ҳолда, ЖССТ Европа минтақавий бюросига аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирлари томонидан “Будапешт декларацияси” қабул қилиниши кутилмоқда.
Ушбу ҳужжат экологик муаммоларни бартараф этишга доир қатор мажбуриятларни ўз ичига олган бўлиб, унинг ижроси аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини сезиларли даражада яхшилаш имконини беради.






