1

Қўқонда ўч олиш учун 9 ёшли болани ўлдирган қотил 20 йилдан сўнг қамалди

ЖИНОЯТ 08.07.2023, 11:53
Қўқонда ўч олиш учун 9 ёшли болани ўлдирган қотил 20 йилдан сўнг қамалди

Маълум қилинишича, Қўқон шаҳрида яшовчи Икромжон Аминов (исм-шарифлари ўзгартирилган) бундан бир неча йиллар аввал автомобил эҳтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланарди.

Кейинчалик савдо ишларини кенгайтиргани боис 2000 йилда қайинсинглиси Дилфуза Абдуҳалилованинг ўғли Афзал Абдуҳалиловни ишга олади.

Миллион-миллион пул тушуми бўлган И.Аминов баъзан 15 кунда, баъзида эса ой охирлаган маҳали А.Абдуҳалиловнинг иш ҳақини берар, бундан ташқари ҳам рағбатлантириб турарди.

Шу зайлда Афзал бир йилдан ортиқроқ ишлайди. Аммо 2001 йилнинг охирларига келиб, йигит олаётган иш ҳақига қаноат қилмай, айрим эҳтиёт қисмларни ўғирлаб, яширинча сотадиган одат чиқаради. Ҳар бир маҳсулот дўконга донабай келтирилгани боис Икромжон ака кўп ўтмай, бу “сир”дан воқиф бўлади. Аниқроғи, кунлик нақд пул тушуми билан қолдиқдаги маҳсулот сони солиштирилганда камомад келиб чиқади. “Балки янглишгандирман”, деб аввалига яхши гумон қилади дўкондор. Бироқ айни ҳолатни жиддий ўрганиб чиққач, сотувчи қариндошининг ўғирлик қилганини билиб, уни ишдан ҳайдаб юборади.

Шундан сўнг Афзалда поччасидан ўч олиш нияти пайдо бўлади. Эрта-ю кеч, юрса ҳам, турса ҳам шу хусусда ўйлаб, ўзича турли режаларни ўйлаб кўради. Охир-оқибат холаваччаси – Икромжон Аминовнинг якка-ю ёлғиз ўғли Шуҳратжон Аминовни ўғирлаб, 15.000 АҚШ доллари пул талаб қилишга қарор қилади. Хатто  Ш.Аминов 9 ёшда бўлгани боис уни ўлдириш осонроқ туюлади. 

Афзал Шуҳратжон ва Баҳромжонни шаҳар четидаги қурилиши тугалланмаган бир ҳовлига бошлаб боради. Кимсасиз ҳовлининг ертўласига тушишгач, иккала йигит бирданига Шуҳратжонга ташланишади. Яъни Б.Дархонов чўнтагида аввалдан тайёрлаб олиб келган симни орқа томондан унинг бўйнига сиртмоқ ҳолда солиб бўға бошлайди. 

Оқибатда тахминан 10 дақиқадан сўнг Ш.Аминов қимирламай қолади. Кейин мурдани қопга солиб, Ўзбекистон туманининг собиқ Пахтақайнар ширкат хўжалигидаги ташлама сув тўпланадиган ариққа ташлаб юборишади.

 2002 йил 14 март куни боланинг жасади сувдан топилади.

Қотил орадан 20 кунча ўтгач эса қўшни Қозоғистон Республикасига қочиб кетади. Шу боис 2002 йил 30 апрелда унга нисбатан сиртдан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинган. Ана шу сабаб туфайли жиноят ишининг Афзал Абдуҳалиловга оид қисми алоҳида иш юритувига ажратилиб, жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг 2002 йил 14 июндаги ҳукми билан у қонуний жазога тортилган.

Шундан кейин Б.Дархонов нақ 20 йил мобайнида Қозоғистонда яшаб, терговдан яшириниб юради. Лекин 2022 йилнинг декабрь ойида мазкур мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ходимлари томонидан ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилади.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди уни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в,п” бандлари билан айбдор деб топиб, қонуний жазога маҳкум этди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1