Жорий йилнинг 4 июль куни Чанкири депортация марказида ёнғин содир бўлди ва у ерда 76 нафар турли хилдаги қонунбузарлик содир этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳам борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилди.
Ёнғин қисқа муддат ичида бартараф этилган. Марказ ичидаги барча ходим ва хорижлик фуқаролар қутқарилган. 9 нафар шахс (Ўзбекистонлик эмас) тутундан заҳарланганлар. Шифохонада даволанларнинг аҳволи қониқарлидир.
Марказда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари Акюрт, Иғдир, Тузла ва Ван депортация марказларига ўтказилган.
Ёнғини келиб чиқишида гумонланувчи сифатида 6 нафар шахсга (Эрон, Жазоир, Турманистон ва 1 нафар Ўзбекистон фуқароси) нисбатан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бу шахслар марказдаги адёл, чойшаб, ёстиқ жилди ва сочиқларни ёқиш орқали ёнғинни келтириб чиқарганлиги ҳақида расмийлар эътироф этмоқдалар.
Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналари фуқароларимизга тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда.






