Бухоро вилоятида жойлашган "Олот-автойўл" халқаро ўтказиш пунктида кириш йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро С.А. бошқарувидаги ДАФ русумли юк транспорт воситаси кўрикдан ўтказилган. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Натижада тиркамага ортилган жами 8 дона енгил автомашиналар орасидан, давлат рақамисиз, русуми Ҳюндаи элантра бўлган автомашинанинг орқа ўриндиғи ва захира ғилдираги орасидан 1 дона картон қутида 43 дона жанговар патронлар яшириб қўйилганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, қурол билан боғлиқ тартиблар Ўзбекистон Республикасининг Қурол тўғрисидаги қонунида белгиланган.
08.07.2023 17:16
Бухородаги чегарада жанговор қуролларни ноқонуний олиб ўтаётган шахс қўлга олинди






