АсосийJamiyat

Тошкентда автомобиллар чуқурликка тушиб кетди

'Тошкентда автомобиллар чуқурликка тушиб кетди'ning rasmi

Бугун, 8 июль куни тахминан соат 12:00 лар атрофида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Ниёзбек йўли кўчасида қурилаётган янги бинонинг пойдевори учун қазилган ҳандақнинг бир четида ер ўпирилиш ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди

Натижада ҳандақ четидаги йўлда турган Matiz ва Spark русумли автомобиллар ҳандақ ичига тушиб кетган.

Қайд этилишича, ҳодиса тўғрисида ФВВга хабар келиб тушмаган. Бироқ тарқалган хабар юзасидан воқеа жойига шаҳар ва туман ФВБ ходимлари чиқиб, ўрганиш ишларини олиб борган ҳамда автомобиллар махсус техника ёрдамида ҳандақдан чиқариб олинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар