“Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Маҳмудова 21-сайлов участкасига оилавий ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Ахборот хизмати хабар берди.


Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган мазкур сайлов участкасида рўйхатга олинган жами сайловчилар сони 1470 нафарни ташкил этади.
Шунингдек, Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Хамзаев ҳам пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги 583-сайлов участкасида овоз берди.


Маълумот учун, сайловда овоз бериш соат 08:00 дан 20:00 гача ўтказилади. Шунингдек, соат 20:00 га қадар сайлов участкасига етиб келган, бироқ ҳали овоз беришга улгурмаган сайловчиларга овоз бериш учун имконият берилади.





