АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ўтказилаётган президентлик сайловларининг сўнггиси қачон ва қаерда якунланиши айтилди

'Ўзбекистонда ўтказилаётган президентлик сайловларининг сўнггиси  қачон ва қаерда якунланиши айтилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомига биноан, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги барча дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассассалари томонидан муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича фаол ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Б.Аълоев Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида брифингда гапирди. 

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистоннинг 39 та хорижий давлатлардаги элчихона ва бош консулхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкалари ташкил этилган.

Сайлов кампанияси даврида ушбу тадбирга пухта ҳозирлик кўрилди. Президент сайловини ўтказиш учун ташкил этилган сайлов участкалари сайловчилар ўз хоҳиш иродаларини эмин-эркин билдириши, конституциявий ҳуқуқларидан тўлақонли фойдаланишлари учун шай ҳолатга келтирилди.

Хориждаги сайлов жараёнларининг дастлабкиси 9 июль куни юртимизнинг Япония ва Кореядаги дипломатик ваколатхоналарида Тошкент вақти билан соат 04.00 да бошланиб, сўнггиси Америка Қўшма Штатларидаги ваколатхоналарда 10 июль соат 05.00 да якунланади.

Ҳозирги вақтга келиб, дунёнинг аксарият давлатларида, жумладан, Ўрта ва Яқин Шарқ, Осиё ва Тинч Океания , Европа давлатлари, Россия ва барча қўшни мамлакатларда  овоз бериш жараёнлари бошланган ва қизғин давом эмоқда.

    Бошқа янгиликлар