Марказий сайлов комиссияси Раиси ўринбосари овоз бериш жараёни ва сайловчиларнинг иштироки тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, соат 15:00 га келиб Ўзбекистон бўйича сайловда овоз берганлар сони 11 705 357 нафар, умумий сайловчиларнинг 60,74 %га етди.

Бунда энг яхши кўрсаткич Андижон вилоятида – 67,36 %
Энг кам кўрсаткич, Тошкент шаҳрида – 50,15% ни ташкил қилди.





