АсосийDunyo

Дунёдаги энг катта феномен Эль-Ниньо дунё иқлимига ўз таъсирини кўрсата бошлади

'Дунёдаги энг катта феномен Эль-Ниньо дунё иқлимига ўз таъсирини кўрсата бошлади'ning rasmi

Тинч океани маркази ва шарқий минтақаларида сув ҳарорининг меъёрдан 3 даражагача юқори кўтарилиб кетиши аллақачон дунёда кунлик ҳарорат рекордлари янгиланишига олиб келди. Хозирда Антарктида учун қиш чилласи ҳукмрон бўлаётган бир пайтда қитъа марказида ғайритабиий юқори ҳарорат кузатилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” мутахассиси Эркин Абдулаҳатов ёзмоқда.

Аввалига 3-4 июль кунлари сайёрада ўртача суткалик ҳаво ҳарорати орқама-кетин +17 даражадан юқорилаб кетиб, ўтмиш Эль-Ниньо яъни 2016 йил августдаги +16.92 даража кузатилган энг иссиқ кун рекордини янгилади. Кейинроқ , 6 июль куни сайёрада суткалик ҳаво ҳарорати +17.23 даражага етди.

Эль-Ниньо таъсирида дунё атмосферасида ҳаво оқимларида кескинлик ортмоқда. Ўзбекистонда ҳам баҳор ва ёз ойи бошларидаги сел-сув тошқинлари билан боғлиқ "сокинликдан" сўнг республиканинг тоғли ҳудудларида сел ҳодисалари фаоллашиб қолди.


 

7 июлнинг ўзида Қамчиқ довонида сел ҳодисаси икки киши ўлими билан якунланди. Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани тоғ йўлларида ҳам сел оқими ва йўлга тушган ҳарсанг тош йўл қатновини вақтинча тўхтатиб қўйибди.


 

@uzb_meteo

    Бошқа янгиликлар