АсосийSiyosat

Путиндан тортиб Эрдўғонгача… Давлатлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни табрикламоқда

'Путиндан тортиб Эрдўғонгача… Давлатлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни табрикламоқда'ning rasmi

Турли давлатлар етакчилари вв раҳбарларидан Шавкат Мирзиёвга табриклар келишда давом этмоқда. 
Жумладан:
Ўзбекистон Президентининг Туркия Президенти билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Режеп Таййип Эрдоған Шавкат Мирзиёевни муддатидан илгари Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан дилдан қутлади, сайловчиларнинг овоз беришдаги фаол иштирокини ҳамда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли томонидан кенг қўллаб-қувватланганини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти давомида Туркманистон Президенти давлатимиз раҳбарини куни кеча бўлиб ўтган муддатидан илгари Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий табриклади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Қозоғистон раҳбари Ўзбекистон етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан дилдан қутлаб, унга янги муваффақиятлар, фаровонлик ва равнақ тилади. 

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Россия етакчиси давлатимиз раҳбарини сайловда қозонилган ишончли ғалаба билан дилдан қутлади.

Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Қозоғистоннинг биринчи Президенти Ўзбекистон раҳбарини куни кеча мамлакатимизда бўлиб ўтган муддатидан илгари Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий қутлади.

    Бошқа янгиликлар