АсосийЖАМИЯТ

Адлия вазири ўринбосари Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти бош директори Дарен Танг билан учрашди

Адлия вазири ўринбосари М. Икрамов ва Ўзбекистон Республикасининг БМТ бўлинмаси ва бошқа х...

Адлия вазири ўринбосари М. Икрамов ва Ўзбекистон Республикасининг БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси вакили У. Лапасов билан биргаликда Женева шаҳрида Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Бош директори Дарен Танг билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Учрашувда, М. Икрамов томонидан мамлакатимизга интеллектуал мулк аҳамияти, соҳада амалга оширилган ишлар ва ўзгаришлар ҳамда ёшлар, аёллар ва тадбиркорлар учун берилган кенг имкониятлар тўғрисида келтириб ўтилди.

Хусусан, 2025 йил 1 январга қадар миллий экспорт қилувчиларнинг товарларнинг келиб чиқиш жойлари ва географик кўрсаткичларини хорижда рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлари давлат бюджети ҳисобидан қопланиши;

2023 йил 1 январдан Ўзбекистонга айрим халқаро брендларни олиб кириш учун пасайтирилган божхона тўловлари ставкалари тасдиқланганлиги;

2023 йил 1 июндан 2025 йил 1 январгача “Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги” ва “Туризм соҳасида фаолият юритувчи ҳунармандлар реэстри”га киритилган ҳунармандлар учун товар белгиларини давлат рўйхатидан ўтказиш бепуллиги.

Шунингдек, Дарен Танг Ўзбекистон Республикасида қилинётган ишлардан хабардорлиги, ҳамда ҳозирда республикамизнинг ёшлар, аёллар ва тадбиркорларга оид сиёсати БИМТнинг олдинги қўйган режаларига тўғри келиши ҳамда Ўзбекистонни бу борада қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

Учрашув давомида, БИМТнинг “WIPO Alert” платформасига қўшилиш мақсадида БИМТ Бош директори Д.Танг ва адлия вазири ўринбосари М. Икрамов томонидан англашув меморандуми имзоланди.

Платформанинг асосий мақсадларидан бири қароқчи сайтларнинг рекламалар ёрдамида даромад топишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқини бузган веб-сайтлар тўғрисидаги маълумотлар рўйхатини шакллантириш ва маълумотларни Платформага аъзо бўлган давлатлардаги маҳаллий реклама агентликлари ва тадбиркорларга етказиш ҳисобланади.

Учрашув сўнггида, интеллектуал мулк соҳасида юзага келётган масалалар ва уларга ечимлар ҳамда келажакдаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида фикр алмашилди.

    Бошқа янгиликлар