Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги телеграм ботига фуқаролар томонидан “Сурхондарё вилоятидаги Ат-Термизий университетидан берилган дипломлар Ўзбекистонда тан олинадими?” каби саволлар келиб тушмоқда, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Ўрганишларга кўра, мазкур ташкилот нодавлат олий таълим хизматлари фаолиятини бошлаш мақсадида Махсус электрон тизим орқали Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига мурожаат қилмаган ва лицензияга эга эмаслиги маълум бўлди.
"Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддасига асосан, нодавлат таълим ташкилотлари лицензия олинган кундан эътиборан таълим фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидир. Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналаридан фақатгина вазирликнинг edu.uz расмий сайтида кўрсатилган давлат, нодавлат ва хорижий олийгоҳлар рўйхатидаги олий ўқув юртларини танлашлари сўралади", - дейилади вазирлик хабарида.






