АсосийDunyo

Ҳиндистондаги сув тошқинларида 80 га яқин одам ҳалок бўлди(видео)

'Ҳиндистондаги сув тошқинларида 80 га яқин одам ҳалок бўлди(видео)'ning rasmi

Ҳиндистонда кузатилаётган муссон ёмғирлари сув тошқини ва кўчкиларни келтириб чиқармоқда. Мамлакат шимоли-шарқидаги Ассам штатида сув тошқинлари қурбонлари сони 79 кишига етди, деб хабар берди РИА Новости Табиий офатларни бошқариш маҳаллий бошқармасига (АСДМА) таяниб.

Май ойи охирида штатда кучли ёғингарчилик туфайли сув тошқинлари бошланган.

Ташкилот ҳисоботида қайд этилишича, қадимий ибодатхоналар сув остида қолиб тузатиб бўлмас даражага келиб қолган.

“Ҳалокат ҳудудида жами 2 763 719 киши бўлган... Ҳукумат ҳозиргача 649 та вақтинчалик турар жой лагерларини очган”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, камида 2678 қишлоқ сув остида қолган. Расмийларнинг қўшимча қилишича, Казиранга миллий боғида 96 та ҳайвон нобуд бўлган

    Бошқа янгиликлар