1

Наманганда эрини пичоқлаб, тилла тишларини суғуриб олган аёлга суд ҳукми ўқилди

ЖИНОЯТ 12.07.2023, 20:49
Наманганда эрини пичоқлаб, тилла тишларини суғуриб олган аёлга суд ҳукми ўқилди

2022 йил 12 августда Наманган вилояти Поп туманининг “Истиқбол” маҳалласидаги кўп қаватли уйда яшовчи аёл ухлаб ётган эрини пичоқлаб, ғишт бўлаги билан тилла тишларини қоқиб олди. Суд аёлган 13 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади. Бу ҳақда Наманган вилоят суди судьяси хабар берди.

Маълум қилинишича, аёл ғишт бўлаги билан уриб, жасаднинг 4 дона тилла тишини синдириб олгач, уни икки оёғини сонидан, сўнг чап қўлини елкасидан кесиб ташлайди. Мурдани ўраб, бошга қоп кийдириб, яна одеял ва палосга ўраб сандиққа солади.

Сандиқни каналга ташлаб, марҳум эрининг оғзидан қоқиб туширган тилла тишларни 1.400.000 сўмга сотади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1