1

Жиззахда "Малибу" ҳайдовчиси ўғирланган "номер" тақиб, рекорд даражада қоида бузди (видео)

ЖИНОЯТ 12.07.2023, 22:27
Жиззахда "Малибу" ҳайдовчиси ўғирланган "номер" тақиб, рекорд даражада қоида бузди (видео)

Жиззах вилояти Ғалларол туманидаги катта йўлда "сирена" ва "мигалка" ларини ёқиб ҳаракатланаётган "Малибу" машинаси инспекторлар томонидан тўхтатилган. 

Транспорт текширилганда давлат рақами ушбу машинага тегишли эмаслиги ҳамда юкхонада яна бир давлат рақами борлиги маълум бўлди. Олд ойналари қорайтирилган ва давлат рақам белгисини ўзгартириб ҳаракатланган ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина жарима майдонига жойлаштирилган.

Дастлабки суриштирувларга кўра, машинадаги давлат рақами 2022 йилнинг 14 август куни Тошкент шаҳри Сирғали туманида жойлашган устахоналарнинг биридан  ўғирлаб кетилгани маълум бўлди. Ўғирланган давлат рақами Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаронинг "Нехиа-1" машинаси тегишли эканлиги ойдинлашди.  
 

2022 йил 14 августдан бугунги кунга қадар "Прадо", "Траcкер", "Малибу-2", "Лаcетти" ҳамда "Нехиа-3" русумли машиналарга тақилган ҳолатда шу бугунга қадар жами 292 та тезлик оширганлиги бўйича қоидабузарлик содир этганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1