1

Ғазалкентда машинада жасад олиб кетилаётгани айтилган ҳодисага ойдинлик киритилди (видео)

ЖИНОЯТ 13.07.2023, 00:08
Ғазалкентда машинада жасад олиб кетилаётгани айтилган ҳодисага ойдинлик киритилди (видео)

Тошкент вилояти Ғазалкент шаҳрида ИИБ ходимлари қотилликда гумонланаётган жиноий гуруҳни қўлга олди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ҳолат 26 июнь куни тахминан соат 17:00 ларда, Тошкент вилояти Ғазалкент шаҳрида содир бўлган. Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув хизмати ходимлари  Тошкент шаҳри Олмазор туманида содир этилган қотиллик жинояти бўйича гумонланаётган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олган. Ижтимоий тармоқларда машина багажида жасад борлиги айтилган хабарлар тарқалди.

Қайд этилишича, ҳозирда жиноят ишига оид тезкор-қидирув ҳаракатлари давом этаётганини инобатга олган ҳолда, ишга оид бошқа маълумотлар ошкор этилмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1