АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг 4 та ҳудудида ер майдонларини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

'Ўзбекистоннинг 4 та ҳудудида ер майдонларини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Н. фуқаро А.Б.га Қарши туманидаги 20 сотих захирдаги ер майдонини танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб олиб бериш эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Департаментнинг Боғот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.С. фуқаро М.Ш.га 6 сотих захирадаги ер майдонини фирибгарлик йўли билан 9 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 55 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Дўстлик туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.У. “B-b.” фермер хўжалигига қарашли 6 гектар ер майдонини фуқаро Ж.Э.га танишлари орқали 48 млн сўм расмийлаштириб олиб беришини айтиб, шундан 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Тахиатош туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “А.Б.” МЧЖ раҳбари Ю.З. фуқаро З.И.га МЧЖга қарашли 35 гектар ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 30 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар