АсосийJamiyat

Самарқандда йигит ТикТокда шов-шув кўтариш учун итни сувга улоқтирди (видео)

'Самарқандда йигит ТикТокда шов-шув кўтариш учун итни сувга улоқтирди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда йигит ТикТокда шов-шув кўтариш мақсадида итни сувга улоқтиргани акс этган видео тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, итни сувга улоқтирган ва шу жараённи видеотасвирга олган шахслар аниқланди.  

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Булунғур тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, итни сувга улоқтирган шахсларга нисабтан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддасида  (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликлари учун чора кўрилди.

 

    Бошқа янгиликлар