АсосийDunyo

Туркияда яна кучли зилзила юз бериши тахмин қилинмоқда

'Туркияда яна кучли зилзила юз бериши тахмин қилинмоқда'ning rasmi

Истанбулда ва Мармара минтақасида 7,0 магнитудали зилзила юз бериши мумкин. Бу ҳақда туркиялик сейсмологлар маълум қилишди.

“Мармара денгизидаги зилзила бирданига 25 миллиондан ортиқ аҳолига эга етти вилоятга таъсир қилади, қанчалар зарар етказилишини тасаввур қилиш ҳам қийин. Фалокат бутун минтақага таъсир қилади, у кўламдор бўлади”, — деди сейсмология профессори, Истанбул шаҳар мериясининг зилзилалар бўйича олимлар кенгаши аъзоси Халук Эйидоган.

Аввалроқ туркиялик сейсмолог Нажи Герюр ҳам Истанбулда зилзила юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Шимолий Анадолу ёриғининг тармоқларидан бири Мармара денгизига Истанбул қирғоқларидан ўтади, деди у.

“Башоратларга кўра, Мармара денгизидаги ёриқлар фаоллашган тақдирда кучли зилзила содир бўлади. 2030 йилга бориб бундай зилзила эҳтимоли тахминан 50 фоизни ташкил этади”, — деди эксперт.

Герюрнинг сўзларига кўра, бу минтақада икки минг йил давомида содир бўлган зилзилаларни ўрганиш асосида мазкур вайронкор зилзилалар хавфи ҳақидаги ана шундай хулосага келинди.

Шунингдек, Истанбул мерияси аввалроқ қурбонлар ва қулаб тушиши мумкин бўлган бинолар сонини тахмин қилгани хабар қилинган.

Бутун Туркия зилзиладан сезиларли салбий иқтисодий ҳолатни бошдан ўтказади, чунки Истанбул мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 35 фоизини таъминлайди, дея қўшимча қилди Халук Эйидоган.

6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзила юз берган эди. Зилзила оқибатида 55 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганди, деб хабар беради mir24.tv.

    Бошқа янгиликлар