АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда иссиқ тарих рекордини янгилади, Тошкентда эса ҳаво ифлосланиши меъёрдан 8 бараварга ошиб кетди

"Ўзгидромет" қайд этганидек, жорий ҳафта Ўзбекистон бўйлаб кескин иссиқ ҳарорат кузатилди....

"Ўзгидромет" қайд этганидек, жорий ҳафта Ўзбекистон бўйлаб кескин иссиқ ҳарорат кузатилди. Жумладан, деярли барча ҳудудларда 11-12 июль кунлари максимал ҳарорат 43-45 даражага етди. 

13 июлда эса чўл ҳудадларда чанг тўзонлари кўтарилгани хабар қилинди. 

Айрим ҳудудларда эса иссиқлик рекорди тарихий кўрсаткичларни янгилади. 

Хусусан, "Ўзгидромет" етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатовнинг хабар беришича, 13 июль куни Самарқанд шаҳрида тарихдаги энг юқори ҳаво ҳарорати рекорди янгиланди.  Қайд этилишича, Самарқандда +40.5°C юқори ҳарорат 1989 йил 13 июлда кузатилган шу кун учун хос энг юқори ҳаво ҳароратидан 0.6 даража иссиқ бўлган.

Бундан ташқари, шу кунларда пойтахт Тошкентда ҳам юқори ҳарорат кўрсаткичлари қайд этилмоқда, бироқ ҳали рекордни янгиламади. Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида кеча кузатилган энг юқори ҳаво ҳарорати шу кун учун хос энг юқори ҳарорат қийматидан 0.1°С паст кузатилди.  

Кеча пойтахтда ҳаво ҳарорати +42.3°C га етди. Бу кузатувлар тарихида шу кунда энг юқори кузатилган ҳаво ҳароратидан 0.1°С паст дегани.

Бироқ, пойтахтда бугун, 14 июль ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси меъёрдан қарийб саккиз бараварга ошгани эълон қилинди. 

Соат 08:35 да Ўзбекистон пойтахтидаги кузатув станцияси 110 AQI натижасини кўрсатди. PM2.5 контсентрацияси ЖССТ тавсия қилган йиллик ўртача ҳаво сифатидан 7,8 баравар юқори.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бугун ҳарорат бироз пасайиши хабар қилинган. 

    Бошқа янгиликлар