1

Хореография академияси фаолиятида коррупциявий омиллар аниқланди ва жиноят иши очилди

ЖИНОЯТ 14.07.2023, 17:48
Хореография академияси фаолиятида коррупциявий омиллар аниқланди ва жиноят иши очилди

Ўзбекистон давлат хореография академияси фаолияти ўрганилганида бир қатор коррупциявий омиллар аниқланди буҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, Бош прокуратура томонидан маданият ва маданий мерос соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон давлат хореография академияси фаолияти ўрганилганида, олийгоҳга ўқишга қабул қилишда шаффофлик таъминланмасдан, коррупциявий омилларга замин яратилгани аниқланди. Хусусан: 

  • меъёрий ҳужжатлар талабларига зид равишда ўқишга қабул бошлангани ҳақида кенг жамоатчиликка бир ой олдин хабар берилмаган;
  • 496 нафар абитуриентнинг ижодий имтиҳон натижалари видеотасвирга олинмаган;
  • 52 нафар абитуриентнинг амалий ишлари шифрланмасдан, махфийлиги таъминланмаган ҳолда қабул комиссияси томонидан баҳоланган.

Бундан ташқари, академияда 22 нафар ўқитувчи-педагогга дарс машғулотлари меъёр талабларига зид равишда қўшиб ёзилиб, 319 миллион сўм, ўтилмаган дарс соатлари учун 154 миллион сўм тўлаб берилган. Ҳужжатлар сохталаштирилиб, ҳақиқатда ишламаган 7 нафар ходимга 270 миллион сўм, юклатилган вазифаларни бажармаган 6 нафар ходимга 107 миллион сўм асоссиз тўланиб, бюджет маблағлари ўзлаштирилган.

Моддий жавобгар шахслар томонидан 76 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар камомадига йўл қўйилган. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1