АсосийJamiyat

Ташаббусли бюджет жараёнининг иккинчи мавсуми 17 июлдан бошланади

'Ташаббусли бюджет жараёнининг иккинчи мавсуми 17 июлдан бошланади'ning rasmi

Ташаббусли бюджет жараёнининг жорий йилги 2-мавсуми 17 июлдан (соат 10:00 дан) бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг хабар берди.

Қайд этилишича, мавсум уч босқичда ўтказилади. Унга кўра:

  • 1-босқич – фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17 июлдан — 6 августгача;
  • 1-босқич – лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 6 августдан — 26 августгача;
  • 1-босқич – лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26 августдан — 15 сентябргача ўтказилади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда (мазкур маблағлар мавсум якунига қадар ортиб боради).

    Бошқа янгиликлар