АсосийJamiyat

Чирчиқда уйсиз итларнинг ўлдирилаётгани ҳақидаги хабар бўйича расмий муносабат билдирилди

'Чирчиқда уйсиз итларнинг ўлдирилаётгани ҳақидаги хабар бўйича расмий муносабат билдирилди'ning rasmi

Бироз аввал бугун соат 8.00 дан Тошкент ва Чирчиқ шаҳарларида оммавий равишда уйсиз итларни ўлдириш бошланиши  ҳақида хабарлар тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси Чирчиқда эгасиз итларнинг ўлдирилаётгани тўғрисидаги хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди. 

Унга кўра, аҳоли яшаш пунктларида назоратсиз, шу жумладан, эгасиз ит ва мушукларнинг кўпайиб бораётгани, улар томонидан аёллар ва ёш болаларни қўрқитиш, уларга ҳамла қилиш ҳолатлари рўй бераётгани ўринли эътирозларга сабаб бўлмоқда. Хусусан, бу борада 2023 йилнинг 6 ойи давомида Тошкент вилояти фуқароларидан 120 дан зиёд ариза ва шикоятлар келиб тушган.

"Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва қутириш касаллиги хавфини олдини олиш мақсадида, Тошкент вилояти ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан назоратсиз ит ва мушукларни тутиш тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Бундай тадбирлардан бири бугун 2023 йил 14 июнь куни Чирчиқ шаҳрида ўтказилмоқда", — дейилади муносабатда.

Қўшимча қилинишича, тадбирга бош бошқарма тизимидаги 7 та шаҳар ва туман Дайди ҳайвонларни тутиш бўлимлари ишчилари жалб қилинган бўлиб, уларга Чирчиқ шаҳри кўчаларида назоратсиз юрган ит ва мушукларни тутиш ҳамда уларни ўрнатилган тартибда Қибрай туманидаги назоратсиз ҳайвонларни сақловчи “Ҳаёт” МЧЖга топшириш вазифаси юклатилган.
 

    Бошқа янгиликлар