АсосийJamiyat

Йил охиригача "Хива-Бейнеу” магистрал газ қувурининг 307-километрида газ ўлчов станцияси қурилади

'Йил охиригача "Хива-Бейнеу” магистрал газ қувурининг 307-километрида газ ўлчов станцияси қурилади'ning rasmi

Жорий йилда "Хива-Бейнеу” магистрал газ қувурининг 307-километрида газ ўлчов станцияси қурилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамиятининг ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Равшанова маълум қилди:

Ўтган олти ой давомида “Ўзтрансгаз” АЖ тасарруфидаги магистрал газ қувурларининг 98 %, шунингдек 413 та газ тақсимлаш станцияси, 23 та компрессор станциялари Миллий геоахборот тизимига киритилди.

Ўтган давр мобайнида “Бухоро-Урал”, “Газли-Нукус”, “Муборак-Когон”, "Муборак-Зирабулоқ" ҳамда яна қатор магистрал газ қувурларида аниқланган нуқсонли қисмлар алмаштирилди. Айни йўналишдаги ишлар режага асосан давом этади.

    Бошқа янгиликлар