АсосийDunyo

Хитойда болаларни заҳарлаган боғча тарбиячиси ўлимга ҳукм қилинди

'Хитойда болаларни заҳарлаган боғча тарбиячиси ўлимга ҳукм қилинди'ning rasmi

Хитойнинг Хенан провинциясидаги Сзяосзо шаҳри халқ суди боғча тарбиячисини болаларни заҳарлаганликда айблаб, ўлимга ҳукм қилди. Бу ҳақда Pengpai нашри  хабар берди .

Маълум қилинишича, айбланувчи Ванг Юн исмли аёл “Менгмен” болалар боғчасида ишлаётганида у тарбиячилардан бири билан жанжаллашиб қолган. Аёл ҳамкасби билан ҳисоб-китоб қилишга қарор қилди ва 2019 йил 27 март куни эрталаб ҳамкасбининг гуруҳидаги болаларнинг бўтқасига натрий нитрит қўшиб қўйди, натижада 25 бола заҳарланиш билан касалхонага ётқизилди, улардан бири кейинроқ вафот этди. 

Тергов шуни кўрсатдики, бу Ван Юннинг шахсий муаммоларини ҳал қилиш учун натрий нитритдан биринчи марта фойдаланиши эмас.

2017 йилда аёл маиший муаммолар туфайли турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолган, ундан ўч олиш мақсадида Ван Юн 2017 йилнинг февраль ойида интернет орқали натрий нитрит сотиб олиб, уни эрининг стаканидаги сувга қўшган. Оқибатда эри заҳарланиб, касалхонага ётқизилган, аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлишган.

Аёл 13 июль куни қатл этилган.

    Бошқа янгиликлар