2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув органлари томонидан 8 млрд сўм маблағлар мақсадсиз сарфланган. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги маълумот берди.
Таъкидланишича, аҳоли мурожаатларига асосан 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи 200 га яқин бошқарув ташкилотлари фаолияти ўрганилган.
Ўрганиш натижаларига кўра:
- 47 та уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан 4.5 млрд сўм маблағ мақсадсиз сарфлангани;
- 31 та бошқарув сервис компанияси (БСК) томонидан 3.5 млрд сўм маблағл мақсадсиз сарфлангани аниқланди.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.






