Синоптиклар 17-19 июль кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 17-18 июлда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 19 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-18 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17 июлда +22...+27 даража, 18-19 июлда +20...+25 даража, кундузи 17 июлда +33...+38 даража, 18-19 июлда +31...+36 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-18 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23...+28 даража, кундузи 17 июлда +38...+43 даража, 18 июлда +39...+44 даража, 19 июлда +33...+38 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17 июлда +20...+25 даража, 18-19 июлда +22...+27 даража, кундузи 17-18 июлда +35...+40 даража, 19 июлда +33...+38 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +23...+28 даража, кундузи 17 июлда +38...+43 даража, 18 июлда +39...+44 даража, 19 июлда +36...+41 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17 июлда кечаси +18...+23 даража, кундузи +33...+38 даража, 18-19 июлда кечаси +20...+25 даража, кундузи +35...+40 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17 июлда +12...+17 даража, 18-19 июлда +15...+20 даража, кундузи 17 июлда +25...+30 даража, 18-19 июлда +28...+33 даражагача кўтарилади.






