АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорат 42° гача исийди

"Ўзгидромет" марказининг маълум қилишича, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик...

"Ўзгидромет" марказининг маълум қилишича, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасининг куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 34-39°, жанубда баъзи жойларда 40-42° гача бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 37-39° бўлади.

Тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-33° бўлади.

    Бошқа янгиликлар