1

Жиззахда банк ходими фуқаронинг кредит пулларни ўзлаштириб юборди

ЖИНОЯТ 16.07.2023, 09:20
Жиззахда банк ходими фуқаронинг кредит пулларни ўзлаштириб юборди

Жиззах вилояти Янгиобод туманида мижозларнинг кредит қарздорлиги учун тўланган пулларни ўзлаштирган собиқ етакчи мутахассис аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар берди.

Маълум қилинишича, АТБ ”Қишлоқ қурилиш банк“ Янгиобод филиалининг кредитлаш бўлими собиқ етакчи мутахассиси Н.Қ. фуқаро М.Б.ning номига 20 миллион сўм кредит олиб ўзлаштиргани, шунингдек, банк мижозлари Ш.Н. ва М.О.dan кредит қарздорлигини сўндириш учун қабул қилган жами 61,4 миллион сўм нақд пулларини банк кассасига топширмасдан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1