АсосийDunyo

Эронда ҳижоб қоидаларига риоя қилиш кучайтирилмоқда

'Эронда ҳижоб қоидаларига риоя қилиш кучайтирилмоқда'ning rasmi

Эрон полицияси ходимлари аёлларнинг ҳижоб ўраш қоидаларига риоя қилишларини назорат қилиш учун автомобиль ва пиёда патрулларини ташкил қилишни бошлади. Бу ҳақда "interfax" ёзди. 

Таъкидлаинишича, бундай чора-тадбирлар “жамиятнинг ижтимоий жипслиги ва хавфсизлигига” хизмат қилиши керак.

Эндиликда милиция ходимлари биринчи навбатда рўмол ўраш меъёрларига риоя қилишдан бош тортган аёлларга танбеҳ бериб, уларга ҳижоб ўрашни тавсия этиши шарт. Келгусида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қонуний чоралар кўришлари ва қоидабузарларни жавобгарликка тортишлари мумкин.

Эрон жиноят кодексига кўра, ҳижоб ўраш меъёрларига риоя қилмаган аёллар жаримадан ташқари, 10 кундан 2 ойгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Шунингдек, қоидабузарларга маъмурий чоралар кўрилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар