АсосийJamiyat

Тошкент-Остона-Тошкент йўналишидаги парвозлар жадвалига 8 августга қадар мажбурий ўзгартириш киритилди

'Тошкент-Остона-Тошкент йўналишидаги парвозлар жадвалига 8 августга қадар мажбурий ўзгартириш киритилди'ning rasmi

Остона халқаро аэропортининг учиш-қўниш йўлаги таъмирлаш ишлари муносабати билан, "Uzbekistan Airways"нинг Тошкент-Остона ва Остона-Тошкент йўналишлари бўйича парвозлар жадвалида мажбурий ўзгартириш бўлади. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, 2023 йил 8 августга қадар Тошкент-Остона-Тошкент йўналишида қатновлар қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:

Душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари:  

Тошкентдан учиш: 19:30 (Тошкент вақти билан)  

Остонага етиб келиш: 22:30 (Остона вақти билан)  

Остонадан учиш: 23:35 (Остона вақти билан)  

Тошкентга етиб келиш: 00:35 (Тошкент вақти билан).

Жума кунлари эса:  

Тошкентдан учиш: 06:55 (Тошкент вақти билан)  

Остонага етиб келиш: 09:55 (Остона вақти билан)  

Остонадан учиш: 11:00 (Остона вақти билан)  

Тошкентга етиб келиш: 12:00 (Тошкент вақти билан).

"Вақтинчалик ноқулайликларни тўғри тушунишингизга умид қиламиз", - дейилади расмий хабарда. 

    Бошқа янгиликлар