1

Бухорода ҳоким ёрдамчиси, ҳокимлик ходими бошчилигидаги жиноий гуруҳ фош этилди

ЖИНОЯТ 17.07.2023, 15:15
Бухорода ҳоким ёрдамчиси, ҳокимлик ходими бошчилигидаги жиноий гуруҳ фош этилди

Бухорода ноқонуний ер олди-сотдиси билан боғлиқ фаолият билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Когон тумани Қишлоқ хўжалик бўлими масъул ходими, Бухоро туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган Қ.О. ҳамда “Нурафшон” МФЙ ҳоким ёрдамчиси, 1993 йилда туғилган Т.Б. лар олдиндан ўзаро жиноий тил бириктиришган.Улар бир фуқарога ваколатли танишлари орқали туман ҳокимлиги захирасида турган 40 гектар ерни аукцион савдолар орқали олиб бериш эвазига 10 минг АҚШ долларини пора тариқасида беришга далолат қилган.

Жорий йилнинг 11 июль куни вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу жиноий гуруҳнинг Бухоро тумани Кўчкамар қишлоғида жойлашган “Автомобилларни ювиш шохобчаси” олдида келишилган пулдан 5 минг АҚШ долларини фуқаро И.А. орқали олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Қ.О. ва Т.Б. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми ҳамда 28 орқали 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун Бухорода имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштиришда гумон қилинаётган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши очилгани ҳақида хабар берилган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1