1

Қашқадарёда 21 ёшли қизни беҳаё видеоларини тарқатиш билан қўрқитиб, 14 млн сўм ундирган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 17.07.2023, 16:55
Қашқадарёда 21 ёшли қизни беҳаё видеоларини тарқатиш билан қўрқитиб, 14 млн сўм ундирган шахс ушланди

Қашқадарё вилояти, Қарши туманида яшовчи 21 ёшли (аёл) А.Қ. ариза билан мурожаат қилиб, Telegram'да "Фаррух-96" номли профиль эгаси, А.Қ.нинг турли фото-суратлари ва беҳаё тасвирлари бўлган видеоларини ижтимоий тармоқ орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, тарқатмаслик эвазига пул талаб қилаётганлигини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази Ахборот хизмати хабар берди.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида яшовчи 22 ёшли (аёл) Г.Б. содир этганлиги аниқланди. 

Аниқланишича, гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Г.Б., А.Қ. билан Telegram'да "Фаррух-96" профили орқали ўзини Фаррух деб таништириб, A.Қ.ни яхши кўриб қолганлигини, келгусида унга уйланиш мақсади борлигини айтиб, уни ишончига кириш орқали унинг турли фотосуратлари ва беҳаё видеотасвирларини қўлга киритиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган ва тарқатмаслик эвазига Г.Б. ўзининг турли банк карталарига жами 14.300.000 сўм миқдоридаги пулларни товламачилик йўли билан ўтказдириб олган ва ўзининг эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Г.Б.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1