АсосийЖАМИЯТ

Бугун ҳарорат 42 даражагача кўтарилади

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий вилоятла...

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикасининг шимолида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 35-40°, баъзи жойларда 41-42°гача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 39-41° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27-32° бўлади.

    Бошқа янгиликлар