АсосийDunyo

Анталия аэропорти бир кун ичида рекорд даражадаги йўловчига хизмат кўрсатди

'Анталия аэропорти бир кун ичида рекорд даражадаги йўловчига хизмат кўрсатди'ning rasmi

Анталия аэропорти 15 июль куни рекорд даражадаги йўловчига хизмат кўрсатди - 207 минг 84 киши. Бу ҳақда Анталия губернатори Эрсин Язжи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра, кун давомида Анталия ҳаво бандаргоҳи 207 минг 84 йўловчига хизмат кўрсатган, шундан 97 минг 900 нафари халқаро рейслардир.

“Бу кунлик йўловчилар сони бўйича тарихий рекорддир. Мамлакатимизнинг туризм пойтахти Анталияда ўз олдимизга қўйган мақсадларга эришиш ва рекордларни янгилашда давом этамиз”, — деди у.

Анталия аэропортида 15 июль куни парвозлар сони 1164 тага етди.

 

    Бошқа янгиликлар