АсосийJamiyat

“Компрамат иши” ёпиқ судда кўрилади

'“Компрамат иши” ёпиқ судда кўрилади'ning rasmi

Бу ҳақда дастлаб очиқ тарзда бошланган суд жараёнида иштирок этган  Darakchi.uz журналисти хабар берди.  

Унга кўра, ОАВ вакиллари иштирокида бошланган суд процесси судланувчилар, айнан Хуршид Далиев ва Мавжуда Мирзаеванинг илтимосига кўра ёпиқ кўриладиган бўлди.

Аввал хабар берилганидек, Олий суд 19 нафар жабрланувчилар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида собиқ бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов ва ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбари Афзал Ирматов ҳам бор. 

Маълумот учун, Нозим Ҳусанов 2019—2022 йилларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида ишлаган. 2023 йил бошидан 2023 йил 11 апрелга қадар Камбағалликни қисқартириш ва меҳнат вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, жабрланувчилар орасидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбари Афзал Ирматов 2022 йил мартидан ушбу лавозимда ишлаб келган ва жорий йил 25 мартда ҳибсга олинган эди.

    Бошқа янгиликлар