АсосийJinoyat

Бухоро давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган бўлим бошлиғи ушланди

'Бухоро давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган бўлим бошлиғи ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда Бухоро давлат педагогика институти ўқув бўлими бошлиғи А.А. фуқаролар Б.С. ва Қ.Қ.ни танишлари ёрдамида 5 000 АҚШ доллари эвазига ушбу институтга ўқишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар