АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда ташкилотларда ишловчи ходимларнинг 521 млрд сўм мол-мулк ва ер солиғидан қарзи мавжуд

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2023 йил 30 июнь ҳолатига 197,2 мингта ташкилотнинг 1...

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2023 йил 30 июнь ҳолатига 197,2 мингта ташкилотнинг 1 млн нафардан зиёд корхона ва ташкилотларда ишловчи даромад манбаига эга бўлган ишчи - ходимларнинг 1,2 млн та солиқ объекти бўйича 521,7 млрд сўм (мол-мулк солиғи бўйича 197,3 млрд сўм ва ер солиғи бўйича 324,4 млрд сўм) тўланмаган солиқ қарздорлиги мавжуд.

Қайд этилишича, шундан:

130,2 млрд сўм — буджет ташкилотлари ходимлари;

25,8 млрд сўм — нодавлат-нотижорат ташкилотлари ходимлари;

365,7 млрд сўм — тижорат ташкилотлари ходимлари ҳисобига тўғри келади.

Тижорат ташкилотларининг соҳалар кесимида мол-мулк ва ер солиқлари бўйича қарздорлиги:

саноат соҳасидаги 24,1 мингта ташкилотда ишловчи 197,7 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи 92,8 млрд сўм;

қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасидаги 59,4 мингта ташкилотда ишловчи 125 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 86,7 млрд сўм;

савдо соҳасидаги 46,7 мингта ташкилотда ишловчи 85,7 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 56,7 млрд сўм;

қурилиш соҳасидаги 11,5 та ташкилотда ишловчи 72 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 44,1 млрд сўм;

ташиш ва сақлаш соҳасидаги 6,1 мингта ташкилотда ишловчи 47,1 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 21,5 млрд сўм;

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасидаги 10,1 мингта ташкилотда ишловчи 19,9 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 13 млрд сўм;

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги 4,5 мингта ташкилотда ишловчи 13 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 6,5 млрд сўм;

ахборот ва алоқа соҳасидаги 2,1 мингта ташкилотда ишловчи 11,6 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 4,5 млрд сўм.

Шунингдек, бошқа фаолият турлари соҳасидаги 17,8 мингта ташкилотда ишловчи 78,5 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 39,9 млрд сўмни ташкил этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар