АсосийЖАМИЯТ

Маст ҳолатда машина бошқариш бўйича Самарқанд биринчи ўринни қайд этди

Ўзбекистонда маст ҳолда транспорт бошқариш ҳолатлари Самарқанд вилоятида юқори экани аниқл...

Ўзбекистонда маст ҳолда транспорт бошқариш ҳолатлари Самарқанд вилоятида юқори экани аниқланди. 

Мазкур ҳолатга Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби Жаҳонгир Саъдуллаев изоҳ берди.

Самарқандда ичиб "рулга ўтирадиган"лар кўп. "Ичиб рулга ўтирадиган"лар орасида Самарқанд вилояти "лидер" мазмунидаги хабарлар тармоқ фаоллари орасида муҳокама қилинмоқда.  

Бу борада ўзимнинг фикримни билдирмоқчиман.

Тўғри, статистикада бу факт. Бироқ иккинчи жиҳати ҳам бор.  

Биринчидан, Республикада автомашиналар сонига кўра, аҳоли сони энг кўп ҳудуд — Самарқанд. Пойтахтдан кейин иккинчи ўринда. Бироқ бу асосий ва муҳим омил эмас.

Иккинчидан, Самарқандда ҳар куни маст ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича шиддатли рейдлар бўлади. Бошқарма бошлиғи Рахматжон Тошназарович топшириғига асосан ЙҲХБ мастларни аниқлаш бўйича қаттиқ ишлайди.

Учинчидан, Самарқанд чорраҳадаги сивилизация маркази. Кўпчилик дам олишга келиб, туннинг иккинчи ярмигача ўтириб, спиртли ичимликлар ичиб, афсуски бошқарувга ўтиради.

Яна бир жиҳат, айрим фуқароларда масъулият ва жавобгарлик ҳиссининг пастлиги. Нафақат оддий фуқаролар, балким давлат идоралари хизматчилари ҳам.

Бунда албатта биз ИИБ ходимлариниям айбимиз бор деб ҳисоблайман. Ичиб тушганга умуман енгиллик бериш керакмас. Тарғибот ва бу борадаги профилактикани кучайтиришимиз керак. Ҳайдовчини ичиб "рулга ўтириш"га виждони ва қўрқуви йўл қўймаслигигача ишлашимиз керак. ОАВ дан кенгроқ фойдаланишимиз лозим.

Спиртли ичимлик ичиб машина ҳайдаганлар янада кўпроқ аниқланиб, янада аёвсиз жазоланиши керак. Токи, бу қилмишни бошқа такрорлашга жазм қилишмасин."

Агар биз спиртли ичимлик ичиб машина ҳайдайдиганларни максимал даражада аниқламасак ким аниқласин?! Яқинларимизни маст ҳолда уриб кетишлари, дахшатли "авария"лар қилишининг олдини биз олмасак, ким олсин?!

Самарқанд "ичиб рулга ўтирадиган"ларга чек қўйиш бўйича намуна бўла олади", - дейди ИИБ матбуот котиби. 

    Бошқа янгиликлар