1

Газ, электр ва сув таъминоти ходимлари пора билан қўлга тушишди

ЖИНОЯТ 19.07.2023, 16:54
Газ, электр ва сув таъминоти ходимлари пора билан қўлга тушишди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбирўтказилди . 

Унда “Mirobodtumangaz” газ таъминоти бўлими етакчи муҳандиси Р.М. тадбиркор М.А.нинг Яшнобод туманидаги Авиасозлар кўчаси жойлашган нотурар биносини газлаштириш бўйича лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириб бериши ҳамда газ ҳисоблагич ўрнатиб бериш эвазига тадбиркордан 18 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон туман ЭТК электромонтёри М.И. ва фуқаро О.Н. фуқаро М.И.нинг хонадонидаги электр таъминотидан 7 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериши эвазига 3,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Худди шундай, Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда туман “Сувтаъминоти” МЧЖ бўлим назоратчиси М.О. “У.Х.” МЧЖ ошхонасининг сув сарфини ҳисоблаш ускунасининг яроқсизлиги юзасидан расмийлаштирган далолатнома бўйича жарима қўлламаслик ва янги ҳисоблагич ўрнатиб бериш эвазига МЧЖ иш юритувчиси М.А.дан 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1